Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон-Туркманистон чегарасини 120 киши кесиб ўтди
11:57 / 2025-06-16

Яқин Шарқдаги вазият кескинлашуви сабаб 120 га яқин чет эл фуқаролари Эрон-Туркманистон чегарасини кесиб ўтди, деб хабар тарқатди Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги.

– Яқин Шарқдаги мавжуд вазият муносабати билан Туркманистон ўз ҳудудини хорижлик дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, ҳозирда Эронда бўлган бошқа фуқароларни тарк этишини таъминлаш бўйича зудлик билан чоралар кўрмоқда. Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Руминия ва бошқа мамлакатлардан 120 га яқин фуқаро Туркманистон давлат чегарасини назорат-ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтган, -дейилади хабарда.

Мамлакат ТИВ маълумотларига кўра, келганларнинг барчаси транспорт воситалари, озиқ-овқат, меҳмонхонада турар жой ва асосий эҳтиёжлар билан таъминланган. Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, бу билан Туркманистон ўзининг “инсонпарварлик, халқаро ҳамкорлик ва яхши қўшничилик тамойилларига содиқлигини” амалда тасдиқламоқда.

С.Раҳимов, ЎзА