Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон. Террор ҳужумида минтақавий разведка бошлиғи ҳалок бўлди
13:43 / 2024-12-29

Эрон жанубидаги Ҳармузғон вилояти Бандар-Ленгоҳ шаҳрида маҳаллий разведка хизмати раҳбари капитан Мужтаба Шаҳидий террор ҳаракати оқибатида ҳалок бўлди.

"Ирна" агентлиги хабарига кўра, воқеа кеча кечқурун содир бўлган. Маҳаллий полиция қароргоҳи ёнида худкуш ўзини портлатиб юборган.

Ҳужумда Шаҳидийнинг ёрдамчиси Чатир Саҳар яраланган. Маъмурият раҳбари воқеани теракт сифатида баҳолади.