Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон ташқи ишлар вазири толибларни инклюзив ҳукумат тузишга чақирди
10:59 / 2021-10-28

Эрон пойтахти Теҳронда Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Унда иштирокчилар Афғонистонда юзага келган сиёсий-иқтисодий вазият, гуманитар аҳвол билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишди.

Учрашувдан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён жаҳон ҳамжамиятини толиблардан мамлакатда инклюзив ҳукумат тузишни талаб қилишга чақирди.

"Шуни тан олиш лозимки, айни дамда “Толибон” ҳаракати Афғонистонни назорат қилиб турибди. Жаҳон ҳамжамияти энди улардан мамлакатда инклюзив ҳукумат тузишни талаб қилиш керак", - деди Абдуллаҳиён Афғонистонга қўшни мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари учрашувидан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида.