Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари саудиялик ҳамкасби билан учрашди
16:13 / 2023-12-16

Пекинда Эрон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари Али Бағирий Каний ва Волид бин Абдул Карим Ал-Хорижий ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Музокара Хитой ташқи ишлар вазири Ван И раислигида 15 декабрь куни ўтказилган Хитой – Саудия Арабистони – Эрон қўшма қўмитаси биринчи йиғилиши доирасида ташкил этилди. Бу ҳақда ЭИР ахборот агентлиги – “ИРНА” хабар берди.

Суҳбат чоғида кун тартибидаги долзарб масалалар, жумладан ўтган 9 ойдаги муносабатлар ривожи муҳокама қилинди. Дипломатлар ўзаро манфаатли масалалар бўйича олий даражадаги маслаҳатлашув давом этаётганини юқори баҳолаб, шериклик кўламини янада кенгайтиришга келишиб олдилар.

Учрашувда Яқин Шарқ минтақасидаги халқаро ҳамкорлик, Фаластин – Исроил зиддияти масалалари ҳам кўриб чиқилди. Томонлар сионистик режимнинг Ғазо секторига ҳужумини тўхтатиш, мазлум Фаластин халқига зудлик билан ёрдам кўрсатиш зарурлигини таъкидладилар.