Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон: сабр ва синов оралиғи (видео)
12:17 / 2026-01-30

Бугун Эрон нафақат ташқи босим, балки ички синов билан ҳам юзма-юз турибди. Санкция, ядро дастури билан боғлиқ таранглик ва минтақадаги кескинлик асносида Теҳрон бир вақтнинг ўзида икки фронт бўйлаб ҳаракатланмоқда: дунё миқёсида алоҳида куч мақомини, мамлакатда эса барқарорликни сақлаб қолиш.

Сўнгги ойлар Ислом Республикаси учун муҳим бурилиш даврига айланди. Ички норозилик жамиятдаги чуқур ижтимоий муаммоларни юзага чиқарди. Шу билан бирга ядро тизими бўйича позиция тобора қатъийлашиб, ушбу масала энди фақат музокара воситаси эмас, балки стратегик танлов сифатида кўрилмоқда. АҚШ ва Исроил билан муносабатдаги кескинлик Эронни янада радикал йўл ёки мувозанатли дипломатияни танлашга ундаётган асосий омил бўлиб туюляпти.

Минтақада эса бошқа жараён кузатилмоқда: Саудия Арабистони ва айрим қўшни давлатлар билан алоқа аста-секин тикланмоқда. Бу Эроннинг яккаланишдан чиқиш истагини кўрсатадими ёки вақтдан ютиш сиёсатими, ҳозирча мавҳум. Айримлар мамлакат иқтисодий босимга мослашаётганини таъкидлайди. Барибир, ижтимоий таянч мустаҳкамлиги ҳал қилувчи омилдир.

Халқаро сиёсат бўйича эксперт Фарҳод Толипов билан навбатдаги суҳбатимиз мавзуси айни мураккаб шароитга дахлдор масалаларни қамраб олади. Демак, давомида Эроннинг ички барқарорлиги, ядро дастурининг келажаги, ташқи босимлар ва минтақавий дипломатиянинг реал мазмуни атрофлича таҳлил қилинди. Энг асосий савол шундай: Эрон бугун қаршиликни танлайдими ёки келишув орқали янги саҳифа очишга тайёрланяптими?

Жавоблар кўрсатадики, Ислом Республикаси тақдири энди фақат ташқи кучлар қарорига боғлиқ эмас. Танлов ичкарида “пишмоқда” ва айнан шу танлов мамлакатнинг яқин йиллардаги йўлини белгилайди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/GUJhoQ_hiaE" title="Eron: sabr va sinov oralig‘i" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мусулмон Зиё,

Ойбек Давронов, ЎзА