Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон Россияга халқаро бозордаги олди-сотдиси учун транспорт маркази бўлишни таклиф қилмоқда
19:02 / 2022-06-23

Эрон Россияга импорт қилинадиган товарлар, шунингдек, Россия дон ва кунгабоқар ёғи экспорти учун транспорт марказига айланиши мумкин.

Бу ҳақда Эроннинг Россиядаги элчиси Козим Жалолий Доғистонга ташрифи доирасидаги мулоқотида маълум қилди, дейилади "ТАСС" хабарида.

Хабарда Эрон расмий вакилининг "Биз Россиядан Эронга дон, кунгабоқар ёғи импорт қилинишидан манфаатдормиз. Шунингдек, Эрон Россияга кўплаб товарлар жўнатиши мумкин. Ўзимиз ишлаб чиқаришимиз мумкин бўлган товарларни Россияга жўнатишимиз, агар бирор нарса керак бўлса, уни бошқа жойлардан сотиб олиб, Россияга етказишимиз мумкин" деган нутқи иқтибос қилиб келтирилган.

Дипломатнинг қайд этишича, юк ташиш автомобиль, темир йўл, шунингдек, денгиз коммуникациялари билан бирлаштирилган "Шимол-Жануб" йўлаги бўйлаб амалга оширилади. Темир йўл фаолиятининг янги имкониятларини ривожлантириш учун эса Россиянинг иштироки муҳим ҳисобланади.

З.Мирзабоева, ЎзА