Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон ракета ва дронни криптовалютага сотади
23:47 / 2026-01-05

“Financial Times” нашри хабар тарқатишича, Эрон Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги ташқи савдо учун масъул “Mindex” давлат агентлиги мижозларга рақамли валютада тўловни назарда тутадиган шартнома тузиш бўйича музокара олиб бориш имкониятини таклиф қилмоқда. Ислом Республикаси шу тарзда “Shahed” дрони, “Emad” ракетаси, “Shahid Soleimani” тоифали жанговар кема, ҳаво мудофааси тизими етказиб беришга тайёрлигини эълон қилди.

Криптовалюта Эрон риалида бартер ва тўлов усули сифатида кўриб чиқиляпти. Мақолада Теҳрон Ғарб молиявий чекловини четлаб ўтишга ҳаракат қилаётгани таъкидланган. Эрон билан анъанавий молиявий воситалар орқали ҳисоб-китоб қиладиган  томонлар АҚШ, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия санкцияси туфайли мазкур тизимлардан узилиб қолиш хавфи остида қолган. Умуман, Эрон стратегик ҳарбий техника экспорти учун тўлов сифатида криптовалюта қабул қилишга тайёрлигини биринчи марта очиқчасига эълон қилди.                                                                        

С.Раҳимов, ЎзА