Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон пойтахти кўчирилади(ми)?
11:59 / 2025-11-21

Мамлакат пойтахтини Теҳрондан бошқа шаҳарга кўчириш керак, деди Эрон Ислом Республикаси етакчиси Масъуд Пезешкиён Қазвин вилоятида бўлиб ўтган оммавий йиғилишда.

– Ҳақиқат шундаки, энди бизда бошқа танлов йўқ: пойтахтни кўчириш заруратдир, - деди президент.

“IRNA” ахборот агентлиги ёзишича, бунинг сабаби пойтахт сув таъминотидаги жиддий муаммолар бўлиб, бу ҳолат яқин келажакда гуманитар фалокатга олиб келиши мумкин.

Март ойида Эрон ҳукумати тўртта вилоятда - Разави Хуросон, Язд, Исфаҳон ва Теҳронда йиллар давомида қурғоқчилик туфайли жиддий сув инқирозига дуч келгани ҳақида маълум қилганди.

Эрон ҳукумати ушбу минтақаларда дуч келаётган асосий муаммо дарёлар, ботқоқликлар, сув омборларининг қуриши ва тўғонлар самарадорлигининг пасайиши, деб ҳисобламоқда.

С.Раҳимов, ЎзА