Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон парламенти аъзолари Бухорони зиёрат қилди
19:32 / 2022-07-14

Юртимизда меҳмон бўлиб турган Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлисининг раиси Муҳаммад Боқир Қолибоф бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов ҳамроҳлигида қадим ва ҳамиша навқирон Бухорони зиёрат қилди.

Меҳмонларни Бухоро халқаро аэропортида вилоят ҳокими Ботир Зарипов кутиб олди.  

Дастлаб меҳмонлар Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасини зиёрат қилди. Меҳмонларга мазкур қадамжонинг тарихи, мустақиллик йилларида ушбу зиёратгоҳда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, тарихий ёдгорликларнинг қайта тикланиб, нафақат республикамизнинг барча ҳудудларидан, балки кўплаб хорижий мамлакатлардан ҳар йили ташриф буюраётган минглаб сайёҳлар учун ҳам эътиборга сазовор жой эканлиги ҳақида сўзлаб берилди. Шунингдек, мусулмон оламида алоҳида эътироф этиладиган Хожагон-нақшбандия таълимоти, унинг асосчилари бўлган буюк аждодларимизнинг бой маънавий мероси ва уни ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди. Таомилга кўра қуръон тиловат қилинди. 

[gallery-7926]

Делегация аъзоларига Арк қўрғони жуда катта қизиқиш уйғотди. Калон минораси ва масжиди XII ва XVI асрлар оралиғида бунёд этилган. Бу обидалар Мир Араб мадрасаси билан уйғунлашиб, гўзал ансамбл ҳосил қилади. Уларнинг меъморий ечими аждодларимиз маданияти ва санъатининг яққол ифодаси сифатида бугун ҳам барчани ҳайратга солиб келмоқда. 

Делегация аъзолари Пойи Калон, Масжиди Калон, Лаби ҳовуз мажмуаларини ҳам ҳайрат ва ҳавас билан томоша қилишди.   


Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА