Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон ўрмон ёнғинига қарши курашиш учун халқаро ёрдам сўрамоқда
23:08 / 2025-11-22

Эрон шимолидаги Ҳирқоний ўрмонида бир неча кундан буён кучли ёнғин давом этяпти. Мозандарон вилоятининг тоғли Элит ҳудудида ҳам офат кучайган.

Жиддий ҳолат туфайли ҳукумат халқаро миқёсда ёрдам сўраб, мурожаат қилди.

Маҳаллий матбуот хабарига кўра, ўт ўчирувчилар, экология ходимлари, кўнгиллилар ва альпинистлар ноқулай, оғир табиий ва географик шароитда "тилсиз ёв"га қарши курашни давом эттирмоқда.

Кучли шамол ва баланд ўсган ўт ёнғин тарқалишини тезлаштирмоқда. Ушбу минтақада фақат чекланган миқдорда вертолётдан фойдаланиш мумкин.

Мамлакат вице-президенти Муҳаммад Жаъфар Қойимпаноҳ оловни назорат остига олишнинг иложи бўлмагани учун дўст давлатлардан зудлик билан ёрдам сўралганини айтди.

- Минтақа тоғли ҳудуд бўлгани боис ёнғинни фақат ўз кучимиз билан ўчира олмаяпмиз, - деди Қойимпаноҳ. - Бошқа юртлардан шошилинч ёрдам керак.

Эслатиб ўтамиз, YUNESCO Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Ҳирқоний ўрмони ноёб ўсимлик турлари ва заиф ёввойи табиати билан дунёга машҳур.

Экологлар огоҳлантиришича, олов атроф-муҳитга узоқ муддатли зарар етказиши мумкин.

Г.Сатторова, ЎзА