Алиризо Арофий Эрон Олий Раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда "Reuters" хабар берди.
Бошқарув кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритадиган 67 ёшли Арофийга Олий Раҳбар ваколатини вақтинча амалга ошириш масъулияти юкланди. У кенгаш таркибида Президент Масъуд Пезешкиён ҳамда Олий суд раиси Ғуломҳусайн Муҳсиний Эжой билан бирга иш олиб боради.
Давлат бошқарувида беқиёс тажрибага эга руҳоний ҳисобланадиган Алиризо Арофий марҳум Олий Раҳбар Али Ҳумонаийнинг ишончли вакилларидан бири сифатида танилган. Тайинловга қадар у Экспертлар ассамблеяси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
Шунингдек, нуфузли Посбонлар кенгаши аъзоси бўлган, мамлакатдаги диний таълим муассасалари тизимига раҳбарлик қилган. Аввалроқ расмий манбалар Али Ҳумонаий ҳалок бўлганини тасдиқлади. Маълум қилинишича, мамлакатни вақтинча Президент ва суд ҳокимияти раҳбаридан иборат кенгаш бошқариб туради.
Ф.Яхшибоева, ЎзА