Эрон олимлари Каспий денгизида сув сатҳи пасайиб кетганини айтишмоқда
Саридаги Каспий денгизини ўрганиш миллий маркази раҳбари Бани Хошимийнинг айтишича, ўтган йили Каспий денгизидаги сув сатҳи 2018 йилга нисбатан 13 сантиметрга пасайган.
Саридаги Каспий денгизини ўрганиш миллий маркази раҳбари Бани Хошимийнинг айтишича, ўтган йили Каспий денгизидаги сув сатҳи 2018 йилга нисбатан 13 сантиметрга пасайган, дея хабар беради "Kazinform" "ИРНА" агентлигига таяниб.
“Каспий денгизидаги сув сатҳини 2019 йил қиш охирида баҳолаш 1995 йилдан бери пасайиш тенденциясини ҳисобга олган ҳолда, 2019 йилда Каспий денгизидаги сув сатҳи 30 йил ичида энг паст даражага тушганлигини кўрсатди“, — деди Бани Хошимий. “Ҳисоб-китобларга кўра, бу йил ўртача сув сатҳи 2018 йилга нисбатан 13 см пасайиб, 27,18 метрни ташкил қилган“, деди марказ раҳбари.