Эрон можароси туфайли Жанубий Корея фонд бозорида кескин пасайиш кузатилмоқда
Жанубий Кореянинг “Kospi” фонд индекси АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужуми туфайли 7 фоиз пасайди. Вазиятдан айниқса чип ишлаб чиқарувчилар “Samsung” ва “SK Hynix”, шунингдек авиакомпаниялар ва автомобиль корхоналари жиддий зарар кўрган.
Корея бозори йил бошидан буён кучли ўсиш қайд этаётган эди. Таҳлилчилар фикрича, агар Эрон воқеалари назоратдан чиқмаса, харид имконияти тикланади.
“Bloomberg” ҳам савдо маълумотларига таяниб Корея Республикаси фонд бозори Яқин Шарқдаги кескинлик ортидан кескин сусайганини ёзди. Асосий индекс ҳисобланган “Kospi” 7,3 фоиз, яъни 5791,9 пунктга тушган. Бу 2024 йил августидан бери энг кучли шўнғиш.
Сеулда савдо 2 март, Мустақиллик куни муносабати билан ёпилди. “Samsung” ва “SK Hynix” акцияси мос равишда 9,9 ва 11,5 фоиз арзонлаган. Натижада бу икки компания умумий бозор капиталлашувидан тахминан 170 миллиард доллар йўқотган.
С.Раҳимов, ЎзА