Эрон мактабига ҳужум: 148 киши ҳалок бўлди
Эрон жанубидаги Ҳормузгон вилояти Миноб туманига уюштирилган зарбалар натижасида Шажараи Тойибиҳ қизлар бошланғич мактаби ўқувчилари орасида ҳалок бўлганлар сони 148 кишига етди, ярадорлар 95 нафар, деб ёзди "Mizan" ахборот агентлиги маҳаллий ҳокимиятга таяниб.
Аввалроқ мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағойи жанубий ҳудуддаги мактаб ҳужумга учраб, 160 кишигача қурбонлар бўлиши мумкинлигини айтган эди.
Г.Сатторова, ЎзА