Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон МАГАТЭ билан ҳамкорликни чеклайди
17:34 / 2021-05-24

Эрон парламентида мамлакатнинг Халқаро атом энергияси агентлиги – МАГАТЭ билан ҳамкорлигини чеклашни талаб қилинди.

“МАГАТЭ ўз мажбуриятларини бажариши учун уч ой муддат бор эди, шу муддат тугади”, деди мажлис раиси Муҳаммад Бағир Ғолибаф.

“Ташкилотнинг Эрон ядровий объектларидан суратлар ва маълумотлар олиши тақиқланади”, деди у.

“Дойче Велле” хабарига кўра, таҳлилчилар 18 июнда бўлувчи президентлик сайлови олдидан ички сиёсий кураш билан изоҳламоқда.  

Айни пайтда президент Ҳасан Руҳоний теграсидаги маълум кучлар бундай тактикани кескин қораламоқда.  

Руҳонийнинг ўзи музокаралар натижасида америкаликларнинг санкциялари бекор қилиниши ва мамлакат иқтисодий таназзулдан чиқиши мумкинлигини айтган.