Эрон: Кимё заводида портлаш юз берди
Эроннинг Фарс провинциясидаги карбонат натрий ишлаб чиқариш заводида портлаш юз берди ва унинг оқибатида 112 нафар киши жароҳатланди.
Бу ҳақида ИРНА ахборот агентлиги хабар қилмоқда.
Портлаш резервуарлардан биридаги тешик сабабли келиб чиққанлиги маълум бўлди.
Фарс провинциясининг Инқирозни бошқариш маркази директори Халил Абдуллоҳи ҳалокат содир бўлган жойдан ҳамма тезлик билан эвакуация қилиниб, портлаш натижасида ҳеч ким ҳалок бўлмаганлигини қайд этди.
Олов заводнинг бошқа резервуарларига тарқалганлиги ҳамда газ чиққанлиги туфайли Жом-Ферузобод йўли ўтиш учун ёпилган.
ИРНА материаллари асосида Гулруҳ Абдуллаева тайёрлади, ЎзА