Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон кенг кўламли ҳарбий машқ ўтказади
15:04 / 2023-10-27

Эрон қуролли кучлари яқин кунларда “Иқтидор-1402” номли кенг кўламли ҳарбий машқ ўтказади, деб хабар тарқатди давлатга қарашли “Tasnim” агентлиги.

– Қуруқликдаги қўшинларнинг “Иқтидор-1402” машқи тез орада бошланади, – дейилади хабарда. – Тадбирда қуруқлик қўшинлари таркибидаги турли бўлинмалар иштирок этади.

Машғулотга зирҳли танк, артиллерия, ракета, ҳаво десанти, учувчисиз учар қурилмалар каби бўлинмаларнинг барча турдаги техникаси жалб қилинади.

Мамлакат марказидаги Исфахон шаҳридан узоқ бўлмаган Насрабода туманида режалаштирилган ҳарбий машқ Ғазо секторида Исроил – ХАМАС қуролли тўқнашуви кескинлашган даврга тўғри келди. Тель-Авив Теҳрон ва иттифоқчилар жанговар ҳаракатга аралашишидан хавотир олмоқда. Исроил ҳукумати Ислом республикасини бундай қадам ташлаш оқибатидан огоҳлантирган. Исроил иқтисодиёт ва саноат вазири Нир Баркат якшанба куни “Агар “Ҳизбуллоҳ” шимолда иккинчи фронтни очадиган бўлса, Эронга зарба берилиши”ни маълум қилганди.

Ўз навбатида Эроннинг Испаниядаги элчиси Ризо Забиб “20minutos” газетасига интервью бериб, “Мабодо Ислом республикасига қарша қандайдир “телбалик”ни амалга оширса, Теҳрон қайтарадиган жавобдан Исроил пушаймон қилади” деган.

С.Раҳимов, ЎзА