Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон - Исроил зиддияти: воқеалар қисқа шарҳи
18:45 / 2026-02-28

Теҳрон аҳолиси оммавий равишда шаҳарни тарк этаётган бир пайтда, Исроил пойтахти Тель-Авивда портлашлар юз бермоқда.

Маълумотларга кўра, Эрон Исроил томон ракеталарнинг янги тўлқинини учирди.

Исроил бўйлаб ракета огоҳлантиришлари янграган. Эрон ОАВлари ёзишича, бугун эрталабдан бери Эрон камида Исроил ҳудудига 35 марта аниқ зарбалар берган.

Аввалроқ, Саудия Арабистони АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётига қўшилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо орадан бироз ўтиб, Саудия Арабистони ТИВ бу хабарлар асоссиз эканлигини маълум қилди.

Эрон президентининг ўғли отаси Маъсуд Пезешкиён Америка-Исроил ҳаво ҳужуми пайтида суиқасд уринишидан омон қолгани ва ҳеч қандай зарар кўрмаганини билдирди.

- Суиқасд уринишлари муваффақиятсиз якунланди ва бошқа амалдорларнинг ҳам соғлиғи яхши, -деди у. - Биз эҳтимол узоқ давом этадиган можарога дуч келмоқдамиз, шунинг учун бу кунларда омон қолиш учун қатъият ва сабр-тоқат керак.

Иордания, Кувайт, Қатар ва БАА Эроннинг амалга оширган ҳужумларини қоралаган бўлса, Норвегия, Финляндия, Куба, Испания, Бразилия АҚШ ва Исроилнинг агрессиясини кескин танқид қилиб чиқди.

Россия Ташқи сиёсат идораси можароли вазиятни тўхтатиш муҳимлигини таъкидлаб, томонларни вазминликка чақирган. РФ зиддиятнинг янада ривожланиши минтақавий барқарорлик учун оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини қайд этган.

Франция президенти Эммануэль Макрон эса АҚШ, Исроил ва Эрон ўртасидаги кескинлашув туфайли БМТ Хавфсизлик Кенгашини зудлик билан чақиришни талаб қилди. Унинг айтишича, бу зиддият тинчлик ва халқаро хавфсизлик учун жиддий оқибатларга олиб келади.

Ў.Алимов, ЎзА