Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон ҳукумати қурбонлар ҳақида хорижий ОАВ тарқатаётган хабарларни инкор этди
22:59 / 2026-01-15

Эроннинг “Mehr” ахборот агентлиги хабар беришича, мамлакат суд идоралари айрим хорижий оммавий ахборот воситаларида норозилик намойишларида 12 000 дан ортиқ одам қурбон бўлгани ҳақидаги хабарларни инкор этди.

- “Моссад” (Исроил разведка хизмати – таҳририят) ахборот агентликлари томонидан Эронда яқинда содир бўлган террор ҳужуми қурбонлари сони сохталаштирилган, - дейилган баёнотда. - Марҳумлар жасадига ёзилган рақамлар серия эмас, балки дафн қилиш учун рухсатнома рақамидир.

Ушбу Ислом Республикасида намойиш 2025 йил декабрь ойи охирида маҳаллий валюта - риал қадрсизланиши ортидан бошланди. 8 январдан бошлаб, 1979 йил ағдарилган Эрон шоҳининг ўғли Ризо Паҳлавий чақириғидан сўнг, норозилик юришлари кучайди. Шу куни интернет ўчирилди. Бир неча йирик шаҳарда намойиш полиция билан тўқнашувга айланиб, сиёсий тизимига қарши шиорларга айланди.

Хавфсизлик кучлари ва намойишчилар орасида қурбонлар борлиги ҳақида хабар берилган. Эрон расмийлари АҚШ ва Исроилни тартибсизликни уюштиришда айблаб, 12 январь куни вазият назоратга олинганини эълон қилди.

С.Раҳимов, ЎзА