Эрон ҳукумати намойиш чоғида ҳалок бўлганлар сонини айтди
Эрон ҳукумати норозилик намойишини бостириш жараёнида ҳалок бўлганлар сонини расман эълон қилди, деб ёзди “Euronews”. Давлат телевидениеси орқали Ички ишлар вазирлиги ҳамда Шаҳидлар ва уруш қурбонлари оилаларига хизмат кўрсатувчи жамғарма баёноти ўқиб эшиттирилган.
Расмий маълумотга кўра, намойиш чоғида жами 3 117 киши ҳалок бўлган. Уларнинг 2 427 нафари фуқаролар ва хавфсизлик кучлари вакиллари экани қайд этилган.
Мутахассислар фикрича, мазкур рақамлар Эронда сўнгги ўн йилликдаги энг йирик норозилик тўлқини оқибатини акс эттиради.
Д.Ҳакимов, ЎзА