French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон: Ҳасан Руҳоний президентлик сайловларида иштирок этмайди
09:37 / 2021-06-18

Бугун Эронда президент сайловлари бўлиб ўтади. Унда ҳозирги президент Ҳасан Руҳоний ваколати ниҳоясига етгани муносабати билан сайловларда иштирок этмайди, деб хабар беради “Интерфакс”.

Президентлик учун тўрт номзод кураш олиб боради, уларнинг орасида аввалги бош прокурор, ҳозирда суд ҳокимияти раҳбари, 60 ёшли Иброҳим Раисий етакчилик қилмоқда.  

У камбағалликка ва коррупцияга қарши курашишга ва тўрт йилда 4 миллион уй қуриб, Эроннинг кучайиши учун халқ ҳокимиятини тузишга ваъда бермоқда.  

2017 йилда Раисий президентлик сайловида Руҳонийга мағлуб бўлганди.  

Эслатиб ўтамиз, Эронда президент маънавий раҳнамодан кейинги иккинчи расмий шахс ҳисобланиб, ижроия ҳокимиятини бошқаради.