Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон БМТда овоз бериш ҳуқуқини тиклади
11:53 / 2022-01-24

Эрон Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзолик бўйича қарзини тўлаб, Бош ассамлеяда овоз бериш ҳуқуқини тиклади, деди мазкур давлатнинг халқаро ташкилотдаги доимий вакили Мажид Тахт-Равончий.

Аввалроқ Эрон қарздорлиги туфайли Бош ассамблеяда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этилгани, ушбу ваколатни тиклаш учун 18,4 миллион долларга тенг қарзини тўлаши лозимлиги маълум қилинганди.

Вакилнинг: “Эрон ҳар доимгидек, бадални вақтида тўлайди, ҳозир бу исботини топди”, мазмунидаги сўзларини “Mehr” агентлиги иқтибос сифатида келтирган.