Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон БМТ Бош Ассамблеясида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
11:58 / 2021-06-03

Эрон ва Марказий Африка Республикаси БМТ ташкилоти олдидаги қарзини тўламагани учун Бош Ассамбфлеяда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди, дейилади БМТ бош котиби Антониу Гутеррешнинг Бош Ассамблея раисига йўллаган мактубида.

"Айни пайтда БМТга аъзо  бешта мамлакатга  БМТ Низомининг 19 бандига биноан қарздорлик ҳисобланади", — дейилади мактубда.

19 бандга биноан, Бирлашган миллатлар ташкилотига аъзо мамлакат бадал тўламай ташкилот олдида қарздор бўлиб қолса, яъни унинг қарздорлиги икки йиллик бадал суммасига тенглашса ёки ундан ошиб кетса  бу мамлакат Бош Ассамблеяда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Шунингдек, қарздорлигини ёпган давлат яна  овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади.  

Мактубда қарздор давлатлар бешлигидан Марказий Африка республикаси, Эрон, Сан-Томе ва Принсипи, Комор ороллари ҳамда Сомали жой олган.