Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон билан музокара муваффақиятсизликка учраган тақдирда АҚШ режани ўзгартириши керак
14:00 / 2025-05-23

Вашингтоннинг Теҳрон билан ядровий музокараси муваффақиятсизликка учраса, АҚШ иккинчи режани ўйлаши керак, Эрон эса ўз йўлида давом этади, деди Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Аббос Арағчий. Бу ҳақда SNN ёзган.

Икки кун олдин Ўмон ташқи ишлар вазири Бадр Ал-Бусаидий ижтимоий тармоқда бу икки давлат ўртасидаги билвосита музокаранинг бешинчи давраси 23 май куни Римда ўтишини эълон қилганди. Ўша куни Эрон ТИВ расмий вакили Исмоил Боғий мамлакати ушбу музокара даврасида бўлишини тасдиқлади.

Маълумки, 11 май куни Эрон ўз ядро дастури бўйича АҚШ билан музокаранинг тўртинчи даврасини ўтказди. Арағчий томонлар қараши бир-бирига яқинлашгани, ижобий ўзгариш кузатилаётганини тасдиқлаган. Шу билан бирга Эрон Қўшма Штатлар билан ўзаро ишончни мустаҳкамлаш учун уранни бойитиш даражасини мослаштиришга тайёрлиги, аммо бу жараёндан бутунлай воз кечиш ниятида эмаслигини таъкидлаган.