English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон Баҳрайн ҳудудига зарба йўллади: жароҳатланганлар бор
14:16 / 2026-03-10

Эрон томонидан Баҳрайн ҳудудига берилган дрон зарбалари оқибатида жабрланганлар сони 32 кишига етди, деб хабар бермоқда “Анадолу” ахборот агентлиги.

Баҳрайн Соғлиқни сақлаш вазирлиги қайд этишича, улардан тўрт нафарининг аҳволи оғир. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги қирғоқ бўйидаги Цитра шаҳрига учувчисиз учоқлар ҳужуми натижасида кўплаб уйларга зарар етказилгани ҳақида маълум қилди.

Бундан ташқари, ўлканинг “Bapco Energies” нефть ва газ компанияси Яқин Шарқда давом этаётган минтақавий можаро ортидан форс-мажор ҳолатини эълон қилди.    

Эслатиб ўтамиз, Исроил ва АҚШ 28 февраль куни ядровий музокаралар давом этаётган бир пайтда Эронга ҳужум уюштирган эди. Эрон Исроилга, шунингдек, АҚШ базалари жойлашган минтақадаги бир қанча давлатларга, биринчи навбатда Қатар, БАА ва Баҳрайнга қарши жавоб зарбаларини берди.                 

Г.Сатторова, ЎзА