French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон атом бомба ясашга қурби етишини, бироқ бу масала кун тартибида турмаётганини маълум қилди
18:42 / 2022-08-02

Эрон атом энергияси бўйича ташкилот раҳбари Муҳаммад Эсламийнинг Fars ярим расмий ахборот агентлигига маълум қилишича, ҳозирда Эронда атом бомба яратиш учун техник имконият мавжуд, бироқ ушбу масала кун тартибида тургани йўқ.

Унинг қўшимча қилишича, айрим ғарб мамлакатлари  жамоатчиликни чалғитиш учун Эронга нисбатан асоссиз айбловларни илгари сурмоқда.

Эроннинг Халқаро муносабатлар бўйича стратегик кенгаши раҳбари Камол Харразий июль ойи охирида, “Эрон атом бомба ясаш учун зарур техник салоҳиятга эга, уронни 20 фоиздан 60 фоизгача бойита олади, бироқ ядро қуроли яратиш нияти йўқ”, деб баёнот берган эди.