Эрон АҚШнинг Кувайтдаги базасига зарба берди
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Қўшма Штатларнинг Кувайтдаги “Удайри” вертолёт базаси қанотли ракеталар орқали ҳужумга учраганини маълум қилди.
Баёнотда қайд этилишича, ҳужум базанинг вертолёт майдончалари, ёқилғи сақлаш жойлари ва қўмондонлик марказига қилинган.
Эрон логистика объектлари ва инфратузилмани ўз ичига олган 11 та нишонга зарба берганини даъво қилмоқда.
Г.Сатторова, ЎзА