Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон АҚШни ядровий дастур бўйича мажбуриятларига қайтармоқчи
10:07 / 2022-01-11

Венадаги Эрон ядровий дастурига оид Келишувнинг тикланиши бўйича музокаралар иштирокчилари барқарор ва ишончли Келишувга эришишга интилмоқда.

“IRNA” агентлиги хабарига кўра, Теҳрондаги брифингда Эрон ташқи ишлар маҳкамаси расмий вакили Саид Хатибзода: “Биз тўрт масала – санкцияларни бекор қилиш, ядровий ҳужжатлар тўплами, текширув ва кафолатлар механизми бўйича муҳокамаларда олдинга силжишга эришдик”, деб таъкидлади.

Эронлик дипломатнинг айтишича, томонлар Эрон ядровий дастуридан ташқари ҳеч бир масалани муҳокама қилмаган ва қарор чиқармаган.

Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллахиён миллий телерадиокомпанияга берган интервьюсида Венадаги музокаралардан мақсад АҚШнинг ядровий дастур бўйича мажбуриятларига қайтариш эканини таъкидлаган.