Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон АҚШ иттифоқчиларига қарши Россия тактикасини қўлламоқда
17:27 / 2026-03-03

Теҳрон Форс кўрфази давлатларига қарши кенг кўламда дронлардан фойдаланишга ўтиб, Америка базалари ва фуқаролик инфратузилмасини нишонга олди. “The Wall Street Journal” нашри ёзишича, бундай стратегия Россия Украинага қарши урушда қўллаётган усуллар тўғридан-тўғри ўзлаштирилишидир.

- Бундай ҳужумлардан кўзланган асосий мақсад аҳолини руҳий жиҳатдан чарчатиш учун тизимли равишда асосий инфратузилмани йўқ қилишдир, - дейилган хабарда. - Шунингдек, Эрон минтақавий рақибларга иложи борича кўпроқ иқтисодий зарар етказишга интилади.

Мутахассислар "араб монархлари тўрт йил давомида дрон ҳужумига самарали қаршилик кўрсатиб келаётган Киевдан сабоқ олиш вақти келган"ига эътибор қаратяпти. Таъкидланишича, Украина ҳужумни тўхтатувчи арзон дронлар ва тармоққа уланган барвақт огоҳлантириш тизимидан муваффақиятли фойдаланмоқда. Кўрфаз мамлакатлари ишончли мудофаани таъминлаш учун тезкор разведка маълумоти алмашишни йўлга қўйиши керак. Паст учувчи дронни нишонга олишга қодир кўп қатламли мудофаа тизими яратилиши ҳам яхши самара беради.

С.Раҳимов, ЎзА