English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ернинг ҳисоби назоратда
12:13 / 2022-11-09

Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси томонидан Ер тўғрисидаги қонун бузилиш ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши қарорида кўрсатилган топшириқ ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Бошқарма, унинг туман ва шаҳар бўлимлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 490 гектар майдондаги участкаларда ўзбошимчалик билан иморат қурилишига оид 1057 та қонун бузилиш ҳолати аниқланди. 1.63 гектар ер майдонларида ноқонуний қурилган биноларни бузиш бўйича суд қарори қабул қилинди.

– Қонун бузилиш ҳолатлари таҳлил қилинганда, улардан: қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда 389 та ҳолатда 454 гектар, аҳоли пунктлари ерларда 286 та ҳолатда 5 гектар, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерларда 231 та ҳолатда 2.25 гектар, табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерларда 1 та ҳолатда 0.04 гектар, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларда 4 та ҳолатда 0.62 гектар, ўрмон фонди ерларда 15 та ҳолатда 4 гектар, сув фонди ерларда 36 та 7 гектар, захира ерларда 95 та ҳолатда 17 гектарни ташкил этади, – дейди Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Азимжон Хожиев. – Аниқланган ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича ҳам чоралар кўрилди. Шу жумладан, 157 та (49.72 гектар ер) ҳолатда судларга киритилган даъво аризаларига асосан 36 та (1.63 гектар) ҳолатда ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинди. 12 таси (2 гектар) рад этилди. Қолган 110 та ҳолатда эса 46,09 гектар майдонда содир этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича суд жараёнлари давом этмоқда.

Бундан ташқари, Республика Бош прокуратураси билан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ўртасида “Ерлардан мақсадли фойдаланиш ҳамда давлат кадастрларини юритиш соҳасида қонунийликни таъминлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисида” тасдиқланган тартибга асосан 15.92 гектар майдондаги 12 та қонун бузилиш ҳолати прокуратура органларига юборилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида 3048 та жисмоний ва юридик шахс томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар содир этганликлари аниқланиб, уларга нисбатан 6989,8 миллион сўм миқдорида маъмурий жазо қўлланилди.

Маъмурий жарималар қўлланилган 1373 кишидан жами 2469,3 миллион сўм жарима ундириб олинди, 558 ҳуқуқбузарга нисбатан қўлланилган 2702,7 миллион сўм жарима қонун бузарлар томонидан белгиланган муддатларда тўланмаганлиги сабабли Мажбурий ижро бюросига юборилди. МИБ томонидан эса 242 та ҳуқуқбузардан жами 702,3 миллион сўм ундирилди. Кадастр агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ер ва кадастр инспекторлари томонидан берилган ёзма кўрсатма, тушунтириш ва тарғибот ишларидан тўғри хулоса чиқарган 851 нафар жисмоний ва юридик шахс томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 209.81 гектар майдондаги қонун бузилиш ҳолатлари ҳуқуқбузарлар томонидан ихтиёрий бартараф этилди.

 

Оқилхон Дадабоев,  

ЎзА.