Ерни сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маьлумотига кўра, фуқаро О.Олим (исм-шарифлар ўзгартирилди) вилоят ИИБга берган аризасида шу туманда яшовчи О.Зафар фермер хўжалиги еридан 22 сотих майдонни 17 минг 600 долларга сотмоқчи бўлганини маълум қилган.
Мазкур мурожаат юзасидан вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари туманнинг Анорзор маҳалласида ўтказган тезкор тадбирда О.Зафар 22 сотих ер учун 17 минг 600 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шу куни О.Зафарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,
ЎзА мухбири