English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ерни ноқонуний сотмоқчи бўлди
09:01 / 2023-02-06

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ноқонуний ер савдосининг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Самарканд тумани Туркман қишлоғида яшовчи, 1975 йилда туғилган А.У. Пастдарғом тумани ҳокимлиги балансида бўлган 0,21 гектар боғни 30 минг АҚШ долларга сотишга келишиб, олдиндан 15 минг АҚШ долларини олган пайтда қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

ЎзА.