French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ерни ижарага беришнинг Қўштепа тажрибаси(+видео)
16:49 / 2025-04-30

Вақтинча ишсиз аҳоли ва оилаларнинг даромадини кўпайтириш мақсадида Ўзбекистонда турли дастурлар қабул қилинди. Уларнинг бири қишлоқ хўжалиги ерларини узоқ муддатга ижарага беришдир. Мана бу 10 гектар майдон Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги “Бўстон” МФЙ ҳудудида бўлиб, у ҳам аҳолига 30 йилга ижарага бўлиб берилган.

Бу воқеа 2024 йилда рўй берганди. Ўшанда ерга кимдир мош, бошқаси ловия, яна бири жўхори экдилар. Очиғи, деҳқончилик қийин кечди. Бирига сув керак, бошқасига трактор кириши лозим. Шунда Иброҳимжон Ғофуров ижарачиларни бирлаштирди ва “Қўрғонча агросервис” масъулияти чекланган жамияти тузди.

– Биз 34 нафар фуқаро билан шартнома имзоладик. Улар билан маслаҳатлашиб, битта майдонга бир хил маҳсулот экишга келишдик, – дейди “Қўрғонча агросервис” МЧЖ раҳбари Иброҳимжон Ғофуров. –Экспортга мўлжалланган, барвақт пишадиган карам кўчатлари плёнка остига экилган эди. Дастлабки маҳсулотларни Россия Федерациясига – Москванинг “Futsity” бозорига 45 тоннасини экспорт қилдик.

Ҳа, 10 гектарнинг ярмига плёнка остига, ярмига очиқ усулда карам экдилар. Плёнка остидаги барвақт пишди ва аллақачон хорижий истеъмолчига етиб борди. Очиқ усулдаги экилган кўчатлар ҳосили кундан-кун барг ёзяпти. Яна 7-8 кунда у ҳам узилади. Лекин бунгача ижарачилар аҳиллик билан меҳнат қилдилар. Уларга “Агробанк” АТБ Қўштепа филиали мададкор бўлиб 300 млн.сўм кредит ажратди.

– Бу ерларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш, минерал ўғитлар сотиб олиш, ўсимликни ҳимоя қилиш воситалари, иш ҳақи, механизация хизмати учун “Агробанк”дан 3 йилга гаровсиз, суғурта асосида имтиёзли кредит ажратилди, – дейди “Агробанк” АТБ Қўштепа филиали бошқарувчиси Абдунабихон Акрамов. –Ҳозиргача унинг 250 миллион сўми ўзлаштирилди.

“Бир контурга бир маҳсулот” тамойилида Қўштепа тумани тажрибаси мисолида 10 гектарга аввал карам ва кейин ўрнига “мак-мак” навли маккажўхори экилганида ижарачи нимага эришади? Мутахассисларнинг ҳисоби шундай:

Жами ҳаражат – 495 млн.сўм

Умумий даромад – 2975 млн.сўм

Соф фойда – 2480 млн.сўм

Ҳар бир ижарачи даромади – 73 млн.сўмни ташкил этади.

Бу энг кам нарх ва ҳисоб натижаси. Шунданми, ижарачилар астойдил меҳнат қилишмоқда.

– Аукционда мана шу контурдан 30 сотих ерни ютиб олдим. У менга 30 йилга ижарага берилди, – дейди ижарачи Эгамберди Турсунов. –Дастлабки ҳосил – карамдан даромад ола бошладик. Ҳосилнинг қолган қисмини ҳам йиғиштириб олгандан сўнг ўрнига маккажўхорининг “мак-мак” навини экамиз. Бу ер энди менинг ерим. Оилам ва бола-чақам билан сидқидилдан меҳнат қиляпмиз. Чунки 30 йил давомида ундан даромад оламиз. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/6WQHY-q92_M" title="Yerni ijaraga berishning Qoʼshtepa tajribasi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео, сурат), ЎзА мухбирлари