Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ерни экишга тайёрлаш бўйича кўргазмали семинар
03:00 / 2022-03-05

ФОТОРЕПОРТАЖ

Баҳор фасли қишлоқ хўжалигининг энг муҳим палласи ҳисобланади. Ерни экишга тайёрлаш ва уруғ қадаш каби долзарб юмушлар амалга ошириладиган ушбу давр деҳқонлардан доимгидан-да кўпроқ меҳнат қилиш, ҳар бир дақиқани ғанимат билишни талаб этади.

Айни вақтда Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида жорий йил ҳосили учун шўр ювиш, ғалла парвариши, картошка, соя, сабзи каби бошқа экинларни экишга тайёргарлик бўйича кўргазмали семинар ўтказилмоқда. Хусусан, Беруний, Элликқалъа, Амударё, Қонликўл, Хўжайли, Шуманай, ва Нукус туманларида ҳам ана шундай семинарлар юқори савияда ташкил этилди. 

[gallery-6007]

Нукус туманида ўтказилган кўргазмали семинарда давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, илмий тадқиқот институти олимлари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликлари вакиллари қатнашди.

Семинар аввалида картошка етиштиришнинг ўзига хос усуллари ва танланиши лозим бўлган уруғ навлари ҳақида маълумот берилди. 

Маълумки, юртимизда эртаги картошка февраль ойи охири ва март ойи бошларида экилади. Картошка экишни белгиланган муддатларда сифатли амалга ошириш ниҳоятда зарур тадбирлардан бўлиб, ушбу амал ҳосил тақдирини белгилашда муҳим аҳамият касб этади. Фермер хўжаликлари раҳбарларига бу борада илмий асосланган маълумот ҳамда тавсиялар берилди. 

Семинарда сўз олганлар ерни экишга сифатли тайёрлаш мўл ҳосил олишнинг муҳим шартларидан бири эканлиги, бу борада янги замонавий усуллар, технологиялар ва илмий хулосалардан фойдаланиш лозимлиги ҳақида фикр билдирди. Шу билан бирга, ҳар бир фермер ер билан ишлашда илм-фанга таяниши, керакли минерал ўғитлар меъёрига қатъий риоя қилиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Семинар давомида мутахассислар кузги буғдой парваришида эътибор қаратилиши лозим бўлган муҳим жиҳатларга ҳам тўхталиб ўтди.

Фермерлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан тегишли жавоб олди. 

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат),ЎзА