Украина Президенти девони раҳбари Андрей Ермак истеъфога чиқиш мақсадида ариза ёзди. Бу ҳақда Владимир Зеленский ўз мурожаатида хабар берган.
Давлат раҳбари урушда барча эътибор дипломатия ва мудофаага қаратилаётганда ички куч – ташқи бирлик ва дунё билан алоқа учун асос зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ички кучни сақлаб қолиш учун юртни ҳимоя қилишдан чалғитишга ҳеч қандай сабаб бўлмаслиги лозим. Шунингдек, шерикларда ҳам савол туғилиши керак эмас.
- Шунинг учун бугун муайян ички қарорлар қабул қилинади, - деди у. - Биринчидан, Девон қайта ишга туширилади. Идора раҳбари Андрей Ермак истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзди.
Президент Ермакка музокара жараёнида "ҳар доим ватанпарварлик тамойили ёқланган Украина позициясини “зарур бўлганидек” ифодалагани учун миннатдорлик билдирди.
- Бинобарин, мен миш-миш ва тахмин бўлмаслигини истайман, - деди Зеленский. - Идоранинг янги раҳбарига келсак, эртага ушбу муассасани бошқариши мумкин бўлганлар билан маслаҳатлашаман.
Аниқлик киритилишича, ҳамкорлар билан бўлажак музокарада Украинани Бош штаб бошлиғи Андрей Гнатов, Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров ҳамда разведка вакиллари иштирок этади.
Г.Сатторова, ЎзА