Бугун қуёшли ўлкамизда етиштирилган сархил мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларига дунё бозорларида талаб кун сайин ошиб бормоқда ва ўз навбатида йирик экспортёр давлат сифатида танилиб боряпмиз.
Бу эса қишлоқ хўжалиги тармоғида катта ўзгаришларга йўл очиб беради ва шунга яраша маҳсулот ҳажми ва сифатини ошириб боришни бугунги давр талаб қилмоқда. Бунинг учун унумдор ер-сув, сифатли уруғ, билим ва албатта кучли ҳуқуқий механизм зарур эди.
Жорий йил 12 сентябрь куни Президентимиз томонидан қабул қилинган “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда маҳсулот етиштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш ва ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон айнан деҳқонларимиз учун қўшимча шароит ва ҳуқуқий кафолат яратишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди. Ушбу 172-сон фармоннинг мазмун-моҳиятини янада ойдинлаштириш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Ойбек Соатов билан суҳбатлашдик.
- Айтинчи, ушбуфармон шу йўналишда аввал қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлардан нимаси билан фарқ қилади?
- Сўнгги уч-тўрт йил ичида қишлоқ хўжалигида фойдаланишга мўлжалланган ерларда жуда катта ислоҳотлар амалга оширилди ва бозор активига айлантириш, ерга бўлган мулкчиликни мустаҳкамлаш бўйича кескин ўзгаришлар юз берди. Бу омил фермерларнинг ерлардан фойдаланишдаги ҳаракатларини, манфаатларини мустаҳкамлаш ва уларни ердан янада самарали фойдаланишга ундайдиган механизм бўлди.
12 сентябрь Президентимиз томонидан имзоланган фармоннинг қабул қилиниши бу ислоҳотларнинг бевосита мантиқий давоми сифатида тўлдирувчи механизми бўлди, десак муболаға бўлмайди. Сабаби ўтган даврлардаги ислоҳотларда биринчи навбатда ер участкаларини ижарага бериш тизими ва механизмларини такомиллаштирдик. Булар аввал очиқ электрон танловлар, ундан кейин аукцион тартибга ўтказилди ва тўлиқ бозор механизмига айланиб борди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/PtxCHDU1XuQ" title="Yerlarning ijrasida yangi tartib o‘rnatiladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА