French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эркинжон Турдимов: ижтимоий тармоқлар – фаолиятимиз барометри
20:14 / 2020-09-02

Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов бугун ўз ўринбосарлари ва ҳокимлик котибият мудирлари иштирокида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш масаласини муҳокама қилди.


Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов бугун ўз ўринбосарлари ва ҳокимлик котибият мудирлари иштирокида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш масаласини муҳокама қилди.

– Кейинги пайтда пандемия сабабли аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган муаммоларга жавоб беришга эътибор сусайди – деди Э.Турдимов. 

– Маълум бир масала бўйича муаммолар аниқ-тиниқ баён этилаётган бўлса-да мутасадди идоралар масъуллари бунга эътибор қаратмаяпти. Айтинг, қачонгача халқнинг саволларига жавоб бермай, уларнинг фикрларига муносабат билдирмай, “окоп”да яшириниб ишлайсиз? Қачонгача муаммоларга томошабин бўласиз? Ўринбосарларим ва котибият мудирлари кўтарилаётган масала бизнинг комплекс муаммоси деб халққа, журналист ва блогерга қачон очиқ бўлади, қачон мудроқ уйқудан уйғонади? Унутманг, ижтимоий тармоқлар – фаолиятимизнинг барометри. Одамлар қандай фикрда эканлиги, қанақа муносабат билдираётгани ўша соҳа ишига баҳодир.

Э.Турдимов 5 сентябрдан туман ва шаҳарларда мутасаддилар иштирокида яна аҳоли учун сайёр қабуллар ўтказишни бошлашини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, вилоят ҳокимининг туманлардаги сайёр қабуллари кун бўйи давом этиб, 600 тагача мурожаат қабул қилинган. Эътиборлиси, барча мурожаатлар ижроси Э.Турдимов назоратида бўлади ва ҳар ҳафта муҳокама этилади.