Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эркинжон Турдимов: Ҳасан Норбекович Нормуродов олий мукофотга муносиб инсон!
10:41 / 2019-08-29

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 28 августдаги “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини бериш тўғрисида”ги Фармонига кўра 3 нафар ватандошимизга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 28 августдаги “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини бериш тўғрисида”ги Фармонига кўра 3 нафар ватандошимизга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди.

Ушбу фармонга кўра “Ўзбекистон Қаҳрамони“ унвони билан тақдирланган “Нуроний“ жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси Ҳасан Норбекович Нормуродовнинг хонадонига Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва вилоят жамоатчилиги вакиллари ташриф буюрди.

Кечанинг ўзида Самарқанд вилояти ҳокими ўзининг веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида “Ҳасан Нормуродов олий мукофотга муносиб инсон!” сарлавҳаси остида Ҳасан Нормуродов ҳаёти ва фаолияти, унинг шонли йўли ҳақида кенг оммага маълумот берди ва қутлади.

Самарқанд вилояти ҳокими ўз саҳифаларида қуйидагиларни билдириб ўтган:

ОЛИЙ МУКОФОТГА МУНОСИБ ИНСОН

HOK_9962.JPG

Ҳасан Нормурадов ҳақида гап кетганда бевосита шу ибора ёдга келади.
Бу киши кўп йиллик самарали меҳнати, жонкуярлиги ва ташаббускорлиги билан вилоят фаоллари, нуронийлар ва аҳоли ўртасида ҳурмат қозонган.
Ҳасан Нормуродовнинг ҳар бир иши маърифат, босиб ўтган йўли ибратли китоб, умр манзиллари ҳаёт мактабидир. Шундай ажойиб инсон вилоят “Нуроний” жамғармасини 2003 йилдан буён сабр ва энг муҳими фидоийлик билан бошқариб келмоқда.

Киши кексайгандан кейин аксарият ҳолларда ўз тинчини ўйлади, турли юмушларга, айниқса қалтис масалаларга аралашмасликка ҳаракат қилади. Бироқ Ҳасан Норбековичда бундай одат, кексаликка бўйин эгиш кузатилмайди. Қаерда, қайси даврада бўлмасин очиқ чеҳра иштирок этади. Энг муҳими, катта ҳаёт тажрибасига эга нуроний сифатида ўзининг очиқ ва айни дамда самимий фикрлари, ўринли тавсияларини бериб боради.

Бевосита Ҳ.Нормуродовнинг бевосита раҳбарлигида жойларда фахрийлар ҳолидан хабар олиш, уларга зарур моддий, маънавий ва тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари тизимли йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, Ҳ.Норбековичнинг саъй-ҳаракатлари билан 2017 йилда кекса авлод вакиллари учун барча шарт-шароитларга эга замонавий ва кўркам 16 та “Нуронийлар маскани” барпо этилди. Мажмуалардаги бой китоб фондига эга кутубхона, дам олиш хоналари, махсус тренажёрлар билан жиҳозланган даволаш-жисмоний тарбия заллари, шахмат, шашка ўйингоҳлари нуронийларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига хизмат қилмоқда.

Ҳ.Нормуродовнинг жамият ҳаётидаги иштироки, айниқса, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бефарқ бўлмаганлигини юксак қадрлаймиз. Зотан, бу инсон бугун нафақат ўзининг ғайрати-шижоати билан кўпчиликка ўрнак бўлмоқда. Шу билан бирга кўпни кўрган нуронийлар тажрибасидан унумли фойдаланишни ҳам йўлга қўйган.
Хусусан, “Нуроний” жамғармаси қошида тажрибали қишлоқ хўжалиги фахрийларидан ташкил этилган “Мадад” гуруҳи фермерларга ўз тавсия ва маслаҳатларини бериб келмоқда. Шунингдек, “Фаол фахрий аёллар” ва “Ёшлар билан ишлаш” гуруҳлари аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, диний экстремизм ғояларига қарши кураш, оилаларда тинчлик ва тотувлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий муҳитни янада яхшилаш масалаларига ҳисса қўшмоқда.

Ҳ.Нормурадов меҳнат фаолияти давомида вилоятнинг турли бошқарув идораларида энг қуйидан раҳбарлик лавозимларига бўлган заҳматли йўлни босиб ўтган саноқли фахрийлардан бири. Шу маънода у кишининг жойларда учрашув ва тадбирларда айтадиган сўзининг салмоғи, самараси бор.

Умуман, Ҳ.Нормуродовдаги ўзгалар тақдирига бефарқ бўлмаслик, жамият ҳаётидаги муаммоларни куюнчаклик билан ҳал этишга интилиши, ҳар бир вазифага масъулият билан ёндашиши кўплаб ютуқ ва эътирофларга замин бўлгани шубҳасиз. Зеро, Ҳ.Нормуродов бугунгача “Меҳнат шуҳрати” (2008 й.), “Эл-юрт ҳурмати” (2012 й.) ва “Дўстлик” (2017 й.) орденлари билан мукофотланган.

Бугун Президентимиз фармонига кўра, давлатимизнинг олий мукофоти – Ўзбекистон Қаҳрамони унвони бериладиган бўлди. Юксак мукофот билан муҳтарам устоз, вилоятимиз оқсоқолини қутлаб, узоқ йиллар жамият ривожида камарбаста бўлиб юришларини тилайман!