Эркин Воҳидов ижодида сўз таърифи: тавсиф ва талқин
Аббосжон Мирзаҳаким ўғли РОҲАТАЛИЕВ Ўқитувчи Наманган давлат университети Наманган, Ўзбекистон
Аннотация
Мақолада Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ижодида сўзга муносабатнинг бадиий ва илмий-публицистик ифодаси ҳақида сўз юритилади. Шунингдек, жаҳон ва ўзбек адабиёти ижодкорларининг сўзга муносабати ҳам ёритилади. Мақолани ёзишда қиёсий-типологик таҳлил методидан фойдаланилган. Таҳлил натижалари асосида аниқ хулосалар берилган.
Таянч сўзлар: бадиий сўз, поэтик образ, бадиий тафаккур, бадиий маҳорат, адабий анъана, ижодий топилма, “Сўз кимёси”, “Сўз латофати”.