Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эркин ва фаровон ҳаётимиз пойдевори
11:13 / 2025-12-07

Шимоли-ғарбий ҳарбий округининг Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда округ қўмондонлиги, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг ота-оналари, давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда инсон қадрини улуғлайдиган, унинг шаъни, ҳуқуқи ва эркинликларини олий қадрият сифатида эъзозлайдиган Конституцияга эга бўлиш ҳар бир халқ учун катта бахтдир. Ўзбекистон ўз тарихининг янги даврига қадам қўяр экан, ана шу қомус "халқ иродасининг бош қонуни" сифатида мамлакатнинг мустаҳкам таянчи, жамият тараққиётининг бош мезони бўлиб келмоқда.

Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги ҳаётимизни тубдан ўзгартириб юборган конституциявий ислоҳотларнинг аҳамиятига юксак баҳо бердилар. Зеро, Конституция давлат ва фуқаро ўртасидаги муқаддас аҳд, бутун бир халқнинг эртанги тақдирига қаратилган буюк мақсадлар мажмуи эканлигини таъкидлаб ўтишди. 

Шундан сўнг халқаро ва республика миқёсида ўтказилаётган мусобақалар ҳамда кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритиб, хизмат бурчини сабот билан ўтаб келаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга навбатдаги ҳарбий унвонлар, кўкрак нишонлари ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

Тадбирнинг бадиий қисмда ҳарбий оркестр ва хушовоз хонандалар томонидан Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради, актёрлар томонидан турли саҳна кўринишлари ижро этилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА