Эркин курашчиларимиз қитъа биринчилигини 3 медаль билан якунлади
Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида эркин кураш баҳслари якунланди.
Эркин кураш баҳсларида терма жамоамиз таркибида
Жавраил Шапиев ва Шерзод Поёнов финалга қадар ўз вазн тоифаларида барча рақибларини енгиб, кумуш медални қўлга киритган бўлса, Асомиддин Ҳасанов бронза медали билан тақдирланди.
Шу тариқа, мазкур мусобақада эркин кураш бўйича терма жамоамиз 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди. Бугун, 13 апрель куни мусобақа доирасида аёллар кураши бўйича баҳслар бошланади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА