Эркин курашчиларимиз бронза медали учун курашадиган бўлди
Бугун "Токио–2020" Олимпия ўйинларининг саралаш босқичларида иштирок этган эркин курашчиларимиз Ғуломжон Абдуллаев (-57 кг) ва Жавраил Шапиев (-86 кг) имкониятни бой беришган эди. Эртага улар бронза медали учун курашни давом эттирадиган бўлди.
Боиси ҳамюртларимизни мағлуб этган курашчилар Заур Угуев (-57 кг) ва Ҳасан Яздани (-86 кг) финалга йўл олди. Бу борада вакилларимиз дастлаб ўтиш босқичидаги рақибларини мағлуб этиши керак. Демак, эртага вакилларимизнинг ўтиш босқичидаги ва уни муваффақиятли якунлаган тақдирларида бронза медали учун курашадиган рақиблари қуйидагича:
-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев / Томас Гилман (АҚШ) – Ризо Атри (Эрон)
-86 кг: Жавраил Шапиев / Стефан Рейхмуц (Швейцария) – Артур Найфонов (РОҚ).
Шунингдек, эртага -74 кг вазн тоифасида яна бир вакилимиз Бекзод Абдураҳмонов ҳам ўз иштирокини бошлайди. Унга биринчи даврада Пуэрто-Рико вакили Франклин Гомес рақиблик қилади.
ЎзА