French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эркин кураш: Умиджон Жалолов жаҳон чемпионати финалида
12:49 / 2025-10-27

Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасида давом этаётган жаҳон чемпионатида эркин кураш баҳсларининг иккинчи куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун омадли бошланди.

Хабар берганимиздек, чемпионатда -57 кг. вазнда гиламга чиққан терма жамоамиз аъзоси Нодирбек Жуманазаров бронза медалига сазовор бўлди. 

-65 кг. вазнда курашган терма жамоамиз аъзоси, 2018 йили ёшлар ўртасида ўтган Олимпия ўйинлари ғолиби Умиджон Жалолов саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтиб, финалга йўл олди.

Маҳоратли курашчимиз Жалолов 1/8 финалда украиналик Микита Гончаровни 3:2, 1/4 финалда озарбайжонлик Айхан Абдуллазадани 6:1, 1/2 финалда эса қирғизистонлик Билол Шарип Уулуни 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бугун, 27 октябрь куни Умиджон Жалолов жаҳон чемпионатининг финал беллашувида ҳиндистонлик Сужит Сужит билан олтин медаль учун курашга киришади.

Т.Рўзиев, ЎзА