Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эркин кураш: Улуғбек Рашидов Красноярскда ғолиб бўлди
13:39 / 2024-09-08

Россия Федерациясининг Красноярск шаҳрида эркин кураш бўйича "Бувайсар Сайтиев соврини учун" ўтказилган 19-халқаро турнирда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси Улуғбек Рашидов 48 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.

12 та мамлакатнинг 300 дан зиёд курашчилари иштирок этган халқаро турнирнинг саралаш мусобақаларини муваффақиятли ўтказган Улуғбек Рашидов финал беллашувида Қирғиз Республикаси вакили Садур Кайипбековни мағлуб этди.

Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон терма жамоаси сафида Париж Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган Разамбек Жамалов Улуғбекни табриклаб, мамлакатимиз ёш спортчилари орасида истеъдодлар етишиб чиқаётганини эътироф этди.

Мазкур нуфузли турнирда терма жамоамиз аъзоларидан Фахриддин Насриддинов 55 килограммда бронза медалига сазовор бўлди.

Т.Рўзиев, ЎзА