Эркин кураш: Қашқадарё полвонларисиз ўтаётган Ўзбекистон кубоги
Шу кунларда Тошкент вилоятининг Келес шаҳарчасида эркин кураш бўйича Ўзбекистон кубоги беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 2002 — 2005 йилларда таваллуд топган 300 нафарга яқин курашчилар қатнашмоқда.
Ўзбекистон кубогида Қашқадарё вилоятидан ташқари мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ёш спортчилар иштирок этаётир.
Кубокнинг илк кунги мусобақаларида Азизбек Наимов (Бухоро), Зафар Асатов (Навоий), Жаъфар Чулибоев (Сирдарё), Ҳожиакбар Абдуқаҳҳоров (Тошкент вилояти) ва Бекзод Йўлдошев (Навоий) олтин медалларга мушарраф бўлишди.
Т. Рўзиев, ЎзА