Эркин Комилов: Муҳим сиёсий тадбир халқимиз ҳаёт даражасини яхшилашга хизмат қилади
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 362-референдум участкасида овоз бериш жараёни давом этмоқда.
Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов мазкур референдум участкасига келиб, ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланди.
–Бир пайтлар эътиқоди, илми, қарашлари учун одамлар қатағон қилинган, – деди Э.Комилов. – Шундай замонлар келдики, том маънода эркин яшаш нима эканини ўз кўзимиз билан кўрдик. Ҳалол меҳнат қилган, интилган инсон бугунги кунда асло кам бўлмайди. Бугунги муҳим сиёсий тадбир эса халқимиз ҳаёт даражасини яхшилаш, фуқароларимизга кўпроқ ҳуқуқ ва эркинлар бериш, уларни ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлашни кўзламоқда. Ишонаманки, биз бу мақсадларга албатта эришамиз.
Н.Абдураимова,
ЎзА