Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эркин иқтисодий зоналарга дунёнинг машҳур брендлари жалб қилинади
12:10 / 2025-12-26

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномаси давом этмоқда.

Ушбу зоналардаги корхоналар халқаро техник регламентлар, экологик ва меҳнат стандартларини қўллаши мумкин бўлади.  

Улар учун махсус инвестициявий, солиқ, божхона ва ҳуқуқий режим жорий этилади ва халқаро ҳуқуқ доирасида арбитраж низоларини кўриб чиқиш имконияти яратилади.  

Президентимиз таъкидлаганидек, буларнинг барчаси келгуси беш йилда 180 миллиард долларлик хорижий инвестиция ҳисобига 1 миллион юқори даромадли иш ўринларини яратишга хизмат қилади.  

Ҳар бир келишувни лойиҳага айлантириш, сармояларни қисқа фурсатларда жалб қилиш ва уларнинг самарадорлигига масъул, фақат ва фақат инвестиция билан ишлайдиган алоҳида янги тизим яратилиши белгиланди. Бундан ташқари, маҳаллий саноат ва кооперацияни ривожлантириш бўйича ҳам худди шундай алоҳида тизимни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.  

– Умуман, иқтисодиётни рақобатдош қилиш, инвестициялар самарадорлигини ошириш, саноат тармоқларини технологик трансформация қилиш мутлақо янги ёндашувларни талаб этмоқда. Бунинг учун Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирликларининг фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилади, – деди Президент.

ЎзА