Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида иш бошлаган “Эркатой” номли “Қўрғон ёш авлод” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 150 нафар ўғил-қизга таълим-тарбия бериш имконига эга.
Тадбиркор Жамол Ортиқов томонидан 3 миллиарддан ортиқ маблағ эвазига ташкил этилган муассасада таълим ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Шунингдек, бугунги кун талабига мос тарзда инглиз тўгараги ҳам ташкил қилинган.
[gallery-2659]
- Болажонларимиз ҳар томонлама баркамол вояга етишлари учун белгиланган талаблар асосида мукаммал таълим-тарбия беришга ҳаракат қилаяпмиз, — дейди муассаса раҳбари Ибодат Азизова. – Тарбияланувчиларимизга хорижий тилларни ўргатиш билан бирга, ақлий ривожланишлари учун ментал арифметика тўгарагини ҳам ташкил қилганмиз. Бундан ташқари, болажонларнинг ёшликдан соғлом турмуш тарзига ўргатиш мақсадида бадиий гимнастика, таэквондо, сузиш бўйича тўгараклар фаолиятини йўлга қўйганмиз.
Суратларда: Каттақўрғон шаҳрида иш бошлаган “Эркатой” номли “Қўрғон ёш авлод” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида.
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА