Эритреяда “COVID-19”нинг илк қурбони қайд этилди
Эритрея ахборот вазирлиги мамлакатда коронавирусга чалинган беморлар орасида илк ўлим ҳолати қайд этилгани ҳақида маълум қилди.
Ҳозирча воқеага оид бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирус юқтириш билан боғлиқ жами 877 ҳолат рўйхатга олинган, 599 киши тузалиб, касалхонани тарк этган.
“Синьхуа” агентлигининг Эритрея соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотига таяниб ёзишича, коронавируснинг илк қурбони 50 ёшли эркак. Таъкидланишича, у маҳаллий касалхонада даволанган экан.
ЎзА