Эргашев Билолиддин Миршарибжон ўғлининг физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Pt ва Ni киришма атомларининг кремний кристаллидаги ҳолатлари ва уларнинг ўзаро таъсирлашув жараёнларини тадқиқ этиш» мавзусида
Эргашев Билолиддин Миршарибжон ўғлининг «Pt ва Ni киришма атомларининг кремний кристаллидаги ҳолатлари ва уларнинг ўзаро таъсирлашув жараёнларини тадқиқ этиш» мавзусидаги 01.04.10-Яримўтказгичлар физикаси ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Наманган давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.11.2022.ФМТ.66.04 рақамли Илмий кенгашнинг 2025 йил 5 декабрь куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: Наманган шаҳри, 160115, Косонсой кўчаси, 7-уй, Наманган давлат техника университети, 6-бино, 1-қават, илмий кенгаш мажлислар хонаси.
Тел.: +998 69 228 76 75; +998 69 228 76 71; Факс: +998 69 228 76 71
е-mail: niei_info@edu.uz